Инсультнинг асосий сабаблари ва унинг олдини олиш йўллари

0

Инсульт биринчи навбатда мияда қон айланиш меъёри бузилиши оқибатида юзага келади. Бу ҳолатда асаб томирлари ўлади ёки жиддий жароҳат олади. Шу жумладан, томирларда холестерин йиғилиб қолиши, бунинг натижасида томирлар ёрилиши ҳам инсультга олиб келиши мумкин. Инсульт, асосан, наслдан наслга ўтади ёки инсон кексайиши туфайли пайдо бўлади. Унга дучор бўлмаслик учун кекса ёшдагилар кўпроқ ухлашлари, тоза ҳаводан нафас олишлари, кўчада сайр қилишни канда қилмасликлари лозим.

Инсульт қандай пайдо бўлади?

Касалликнинг асосий сабабларидан бири қон босимининг кескин кўтарилиб кетишидир. Бундан ташқари, керагидан ортиқ тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, ҳаддан зиёд семириб кетиш ҳам инсультга сабаб бўлади. Чунки тамаки тутуни, ортиқча вазн миянинг тўлақонли нафас олиши, фаолият юритишига халал беради.

Агар инсульт сабаби семириш бўлса…

Бундай ҳолатларда ортиқча вазндан қутулиш йўлларини излаш керак. Бу ишни тўғри ва босқичма-босқич амалга ошириш тавсия этилади. Кунлик истеъмолдаги ёғларни ўттиз фоизга камайтиринг. Таркибида ёғ миқдори 3 фоиздан ортиқ бўлган маҳсулотларни харид қилишни камайтиринг. Гўшт, балиқ маҳсулотларини кам истеъмол қилинг. Чунки улар оқсиллар ортида ҳам сиз учун зарарли ёғларни беркитишади. Агар қон таркибида қанд миқдори меъёрий бўлса, кунига биттадан банан еб туриш зиён қилмайди. Чунки банан калийга бой. Калий эса инсульт хавфини камида 25 фоизга камайтиради. Мошли, гуручли суюқ таомларни иложи бўлса кунига бир маҳал истеъмол қилинг. Айниқса, мош мия фаолиятини яхшилашда тенгсиздир. Сариёғ, шириндан-ширин конфетлар, маргарин, пирожнийлар, бўлка нон, булочкаларни рациондан чиқариб ташланг. Уларнинг таркибида инсульт чақирувчи ёғлар жуда кўп. Ҳатто ёғсиз мол гўштини ҳам ё қайнатилган, ёки парланган кўринишда есангиз, фойдадан холи бўлмайди.

Бобуржон

(«7 Мўъжиза» хазинасидан)

loading...