КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Профессор дистрофиклар палатасига кириб деди:

— Салом, лочинлар!

— Биз лочинлар эмасмиз. Ҳамшира шамоллатгични ёқиб қўйди холос.

 

* * *

 

Бир киши касалхонага келиб ҳамширага деди:

— Мен бемор Тошматовни кўришим керак эди.

— Портлаган динамит остида қолганми?

— Ҳа, ўша.

— У 23, 24, 25-палаталарда ётибди.

 

* * *

 

Болакайдан сўрашди:

— Айт-чи, энг катта орзуинг нима?

— Бизнинг маҳаллий футбол жамоамиз шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлишини хоҳлайман.

 

* * *

 

Футбол мусобақаси пайтида жала қуйиб юборди. Аъзойи бадани шаллабо бўлган эркак ёнидаги шеригига деди:

— Қара, шундай ҳавода хотиним футболга келмасдан кўчада сайр қилиб келишни талаб қилди-я!

 

* * *

 

— Менинг энг нозик нуқтам — бу футбол. Мен ўйингоҳда эрталабдан то кечгача ҳам ўтира оламан.

— Бунга хотинингизнинг муносабати қандай?

— Хотиним? Ие, иш вақтида нима билан шуғулланишимнинг унга нима фарқи бор?

 

* * *

 

Йигит бошлиғи ҳузурига кириб деди:

— Тушдан кейин менга рухсат бериб турсангиз! Тоғам оламдан ўтди. Таъзиясига бормасам бўлмайди.

Рухсат берилди. Тушдан сўнг бошлиқ ўйингоҳга келиб ўриндиққа ўтирса, ёнида ишдан рухсат сўраган йигит ўтирибди.

— Ие, бу ерда нима қиляпсан? Тоғангнинг таъзиясига кетмадингми?

— Озгина сабр қилинг! Ҳали ўйин тугасин, кўрасиз… Тоғам шу матчда ҳакамлик қиляпти.

 

* * *

 

Эркак таътилдан қайтгач, ҳамкасбига деди:

— Қуриб кетсин!.. Таътилга чиққан куним кечқурун хотиним дастурхон тузади. Ичдик. Эрталаб уйғотяпти:

— Дадаси, туринг, ишга кеч қоласиз!

 

* * *

 

Икки чукча ўтириб олиб бомбани майдалаяпти. Ўткинчи деди:

— Вей, жиннимисанлар? Ҳозир портлаб кетади-ку!

— Ҳечқиси йўқ. Портлаб кетса, бизда яна битта бомба бор.

 

* * *

 

Чукча «КАМАЗ сотиб олинг!» қабилидаги рекламаларни кўравериб, охири шу машинани сотиб олишга аҳд қилди. Атайин Москвага бориб КАМАЗ сотиб олди ва бир йилдан сўнг уйга машинасиз қайтди. Ундан ҳамқишлоқлари сўрашди:

— Ие, машина қани?

— Э, яхши экан-ку, лекин итларим дарров чарчаб қолишаркан.

 

* * *

 

Чукча китоб дўконига кириб сотувчига деди:

— Менга ақлли чукча тўғрисидаги китобингизни кўрсатинг!

— Ундай китоблар фантастика бўлимида бўлади.

 

loading...