МИБ тадбиркор фойдасига салкам 350 млн сўм қарздорликни ундириб берди

0

Бугунги карантинли даврда ҳам бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, Бюронинг туман бўлими иш юритувида Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 14 февралдаги хал қилув қарорига кўра “Наманган йўл қуриш таъмирлаш” унитар корхонасидан “Oybek trans invtst” жамияти фойдасига 345 млн сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилиб, тегишли мол-мулклари борлиги аниқланди. Ўз ўрнида қарздорликни тўлаш юзасидан мудддат ҳам бюерилди.
Асосийси, ижро ҳаракатлари давомида олиб борилган тушунтиришлар самара бериб, йўл қурилиш корхонаси белгиланагн қарздорликни тўлаб берди. Бундан ташқари, ижро йиғими ҳам ундирилиб, ижро ҳаракати амалда тамомланди.

loading...