Таниқли актриса Гулчеҳра Эшонқуловадан мухлислар учун ажойиб янгилик!

0

Айни пайтда АҚШда яшаётган таниқли актриса Гулчеҳра Эшонқулова турмуш ўртоғи Шароф Шараповнинг «Instagram» саҳифасидан мухлисларига мурожаат йўллади.

Ассалому алайкум, қадрли мухлислар! Яна бир бор ватандошларимизни рўзаи Рамазон ойи билан табриклаймиз! Ҳамма қилган дуоларимизни, тутган рўзаларимизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин, илоҳим!

Биз деб ёзишимнинг сабаби, Инстаграм саҳифамдан кетганим йўқ, аксинча, турмуш ўртоғим билан биргаликда бу саҳифани бошқаришга келишдик. Мухлисларимиз учун янгиликлар, жонли интервьюлар, очиқ суҳбатлар ва шу билан бирга, Америкадаги яшаш тарзимизни фото ва видеолавҳалар орқали ҳавола этиб бормоқчимиз.

Шу ўринда мухлисларимга яхши янгилигим бор. Худо хоҳласа, карантин тугаши билан 4 йил мобайнида суратга олинган, мен роль ижро этган янги фильм премьераси бўлиб ўтади. Албатта, Ўзбекистонда! Қандай фильм, режиссёри ким, қайси асар дейсизми? Барча саволларингизга яқин орада жавоб оласиз!

Афсуски, бутун инсоният ҳозир оғир кунларни бошидан кечиряпти. Илоҳим, коронавирус балоси тезроқ даф бўлсин! Барча мухлисларимизга, мусофир юртлардаги ватандошларимизга сабр-тоқат, соғлиқ-омонлик тилаймиз. Тезроқ яқинларимиз дийдорига тўйишни Аллоҳ бизга насиб айласин!

Гулчеҳра Эшонқулова,

актриса

loading...