Хонанда Райҳон Ғаниева айрим мухлисларидан нега хафа?

0

Охирги пайтда ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимда мен ҳақимда ёзилаётган кўп изоҳлар мени жуда ҳам ҳайрон қолдирмоқда! Наҳотки ҳозирги баъзи ёшларга бир инсоннинг қалби, қадри шунчалар арзон бўлса? Наҳотки улар учун бир инсонни хафа қилиш шунчалар осон? Наҳотки улар изоҳларда ёмон сўзлар ёзишга, бир инсонни сўкишга, ҳеч бўлмаса, ота-оналаридан уялишмайди? Наҳотки улар бу ишлари билан ота-оналари берган тарбия савиясини кўрсатаётганликлари ҳақида ва уларни уялтираётганликлари ҳақида ўйламайдилар? Энг қизиғи эса улар мана шу ёмон ишларини шундай муқаддас ойда қўрқмай қилаётганликларидир. Наҳотки улар бу ишлари, яъни бир инсонни хафа қилиб, ғийбат, туҳмат қилиб, ўзларига гуноҳ орттираётганларини, қалбларини қора доғлар билан тўлдираётганларини тушунмасалар? Мен уларни ёмон изоҳлар ёзиб бир инсоннинг дилини оғритишдан олдин, яхшилаб ўйлаб кўришларига ва қалбларини, юракларини тозалашга чақирмоқчиман! Инсондан яхши ном қолади, азизлар! Қалбингизни кенг қилинг, сабрли бўлинг!

Райҳон ҒАНИЕВА,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

loading...