НЕГА АНГЛИЯДА КОРОНАВИРУСДАН ҚОРА ТАНЛИЛАР КЎП ЎЛИМ ТОПМОҚДА?

0

 

Келиб чиқиши африкалик бўлган, аммо Англияда туғилиб ўсган қора танли аҳоли вакиллари коронавирус туфайли оқ танлиларга нисбатан икки ҳисса кўпроқ ўлим топмоқда. Шу ҳақда «euronews» сайтида маълумот тарқатилган.

Маълумот берилишича, Англиядаги энг қашшоқ ҳудудларда асосан келиб чиқиши африкалик, ҳиндистонлик, бангладешлик фуқаролар яшайди. Шу ҳудудларда коронавирус янада кўпроқ тарқалган ва ўлим даражаси ҳам юқори экан. Бундан ташқари, айнан шу фуқаролар орасида сурункали хасталикка чалинганлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Ўлим даражаси юқорилигига бу ҳам сабаб бўла олади. Қолаверса, қашшоқлик ҳукм сураётган ҳудудларда яшовчи қора танлилар хасталикка ўта бепарволик билан муносабатда бўлади. Бу ўлим даражаси юқорилигининг иккинчи сабабидир.

Ҳозирда Англия бўйича коронавирус юқтирганлар сони 206 мингдан ошиб кетган. Ўлим топганлар 30 минг кишидан кўпроқни ташкил этмоқда.

Шу ўринда Америка ҳақида бир оғиз сўз. Телеканаллар орқали намойиш этилаётган лавҳаларга язшилаб эътибор берилса, «Тез ёрдам» каретасида, шифохоналар палатасида асосан қора танли фуқаролар кўпроқ кўзга ташланади. Демак, Англиядаги аҳвол Америкада ҳам мавжуд.

 

loading...