Қадрингиз ҳамиша баланд бўлсин, устозлар!

0

Орамизда шундай инсонлар борки, уларни ҳар куни йўқлаш, ҳолидан хабар олиш, маслаҳати ва ўгитларидан ҳар қанча баҳра олсак арзийди. Андижонлик Бахтиёр Отажонов ана шундай замондошларимиздан бири. У узоқ йиллар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида самарали меҳнат қилган. Прокуратура хизматида олиб борган фаолияти натижасида ҳукуматимизнинг “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. 37 йиллик меҳнат фаолияти давомида қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилибгина қолмасдан, юзлаб шогирдларни камолотга етказишга улгурди. Заҳматкаш, жонкуяр, ўз касбининг фидоийси бугун ҳам соҳа ходимлари орасида ҳурмат ва эътиборда.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасининг бир гуруҳ вакиллари 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида ватан ҳимояси учун курашган марҳум сафдошларнинг оила аъзолари қаторида меҳнат фронтида хизмат қилган фахрийларнинг ҳам ҳолидан хабар олди.

Исроилжон Низомовни Шаҳрихон туманида барча танийди. У киши ўзининг узоқ йиллик меҳнат фаолияти давомида кўпчиликнинг ҳурматини қозонган. Асака, Бўз туманларида прокуратура соҳасида хизмат қилиб, адолат устуворлигини  таъминлаган. Шу соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, айни пайтда 4 фарзанд ва 11 нафар набиралари қуршовида умргузаронлик қилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари шу куни фахрийлар билан учрашиб, самимий мулоқотда бўлди. Уларга Бюро томонидан ажратилган совға-саломлар топширилди. Фахрийлар ҳолидан хабар олиш учун, аслида, байрам санасини кутиш шарт эмас. Улардан ҳар куни хабар олиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.

Мажбурий ижро бюроси

Андижон вилояти бошқармаси

 

 

 

 

 

loading...