ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ ЯНА ОШДИ…

0

 

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ комплексида 4 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида яна 1 нафар, жами 10 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 1 нафари аёл. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Уларнинг 2 нафари Россиядан, 1 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши каттаси 54 да, кичиги 20 ёшда.

3-сонли туғруқ мажмуасида соғайган аёлларнинг 2 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари эса Тошкент вилоятидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 37 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 24 ёшда. Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 518 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 527 нафарга етди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида тузалган яна 1 нафар 55 ёшли аёл Тойлоқ туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Эндиликда вилоятда соғайганлар 70 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 92 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1748 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2324 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 566 нафар бемор даволанмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...