ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ЎСИМЛИКЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Ер юзида энг қадимий ўсимликлар бу денгиз ўсимликларидир. Улар бир неча юзлаб миллион йиллар олдин пайдо бўлган.

2. Жануби-ғарбий Осиёда бир ўсимлик бор. Уни «кулги ўсимлиги» деб аташади. Ўсимликнинг дони ҳажми худди нўхат ҳажмига тенг. Агар уларнинг бир донасини еб олсангиз, ярим соат ҳеч бир сабабсиз куласиз. Сўнгра ухлаб қоласиз.

3. Жанубий Африкада ўсадиган ёввойи фикус ўсимлигининг томирлари 120 метргача чўзилаб кетган.

4. Орхидея энергия ўғриси ҳисобланади. Шу сабабли уни уй шароитида ўстириш тавсия этилмайди. Худо кўрсатмасин, орхидея ўсаётган уйда бемор бўлса, орхидея уни ўлдирмагунча қўймайди.

5. Ҳиндистонда «ошқозонни алда» деб номланган ўсимлик бор. Унинг бир нечта баргини еб олса, одам бир ҳафта давомида очликни ҳис этмайди. Шу сабаблими, Ҳиндистонда озишни истаганлар шу ўсимлик баргини тез-тез истеъмол қилишади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...