БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

* * *

 

— Эшитдингларми, жамоамиз ҳужумчиси ўзини ўзи отиб ўлдиришга аҳд қилган экан.

— Хўш, кейин-чи?

— Мўлжалга ола билмабди.

 

* * *

 

Футболчидан сўрашди:

— Қишда нима билан шуғулланасиз?

— Янги мавсумдаги мағлубиятлар учун куч тўплайман.

 

* * *

 

Учрашувга чиққан қиз йигитдан сўради:

— Сиз футболчи бўлсангиз керак-а?

— Қаердан билдингиз?

— Қучоқлашга уста экансиз.

 

* * *

 

Кекса бадавлат яҳудий оламдан ўтди. Яқинлари нотариус кабинетига йиғилиб, васиятномани ўқишини сабрсизлик билан кутишяпти. Ниҳоят нотариус васиятномани қўлига олиб ўқий бошлади:

— Мен Лахман Исаак Дамидович, ақли-ҳушим жойидалигидан фойдаланиб, шуни маълум қиламанки, пулларимнинг барчасини ўлимим олдидан сарфлаб бўлганман.

 

* * *

 

— Сиз жиннисиз! Ҳазилларингиз ҳам ўзингизга ўхшаган аҳмоқона!

— Илтимос, жоним, менга турмушга чиқ!

— Вой, кечиринг! Жиддий айтяпсизми?

— Ҳазиллашдим, ҳазиллашдим!

 

* * *

 

Эр-хотин санаторийга келди. Одам лиқ тўла. Жой йўқ. Эрни бошқа, хотинни бошқа хонага жойлаштиришди. Эр эса санаторий мутасаддиларидан хотини билан бир хонага жойлаштиришларини илтимос қилди. Иложи бўлмагач, бир ҳафта чидади ва бир куни хотинидан кечаси биргаликда далада тунни бирга ўтказишни сўради. Хотини рози бўлди. Бирга ўтиришганди, дала қоровули келиб қолди ва сўради:

— Хўш, жаримами, баённома тузайми?

— Жаримани тўлаб қўя қолайлик.

— Унда сен минг, хотининг беш минг тўлайсанлар.

— Нега энди хотиним беш минг тўлайди?

— Чунки, сени биринчи марта кўриб турибман. Хотининг эса беш кундан бери шу ерга келади.

 

* * *

 

Ити билан кўчада сайр қилган эр уйга қайтгач, хотинига деди:

— Итимиз йўл бўйи мени тишламоқчи бўлиб, нуқул арқонни тортқилаб келди. Гўё бир нарса демоқчи бўлди-ю, айта олмади шекилли.

— Ҳа, у «Мен сизнинг итингиз эмасман» демоқчи бўлган.

 

* * *

 

— Профессор, хотинингизни калтаклармишсиз. Шу ростми?

— Нотўғри. Мен профессор эмасман.

 

loading...