ШЕЪРИЙ ЛАҲЗА. (Таниқли хонанда Қодир Мирашуровнинг халқ севган қўшиғи)

0

 

 

АРЗИМАЙДИ

 

 

Ўзга юртнинг қуёши

Ойингга арзимайди.

Жаннат туғилиб ўсган

Жойингга арзимайди.

 

 

Агар солсанг иморат

Роҳатини буюрсин

Насиб қилмаса тепган

Лойингга арзимайди.

 

 

Келтирмаса зарра наф

Сув тўлиб оққан дарё

Экин суғорган митти

Сойингга арзимайди.

 

 

Баъзилар ҳар кун еган

Қўй ёғидан ош сенинг

Бемалол ичган ҳўплам

Чойингга арзимайди.

 

 

Яхшими ё ёмонми

Молинг бўлсин ўзингда

Биров минган бедов от

Тойингга арзимайди.

 

 

Топган тутганим оёқ

Остингга тўксам ҳамки

Онажон улар ҳоки

Пойингга арзимайди.

Касал бўлсанг бир оғиз

Войингга арзимайди.

loading...