ГРЕЦИЯДА КАРАНТИНГА ҚАРШИ КИНОЧИЛАР, САНЪАТКОРЛАР БОШ КЎТАРДИ…

0

 

Грецияда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин, ўз-ўзини изоляция этиш ҳолати юзлаб продюсерлар, режиссёрлар, актёрлар, машшоқларнинг жонига тегибди. Уларнинг барчаси карантин оқибатида ишсиз қолиб кетишган. Шубҳасиз, ишсизлик уларни қашшоқлик сари етакламоқда. Шу сабабли барчалари мамлакат пойтахти кўчаларига чиқиб, ҳукуматдан карантин бас қилиниши, санъат соҳаси қўллаб-қувватланишини талаб қилишмоқда.

Дания, Италияда эса карантинни юмшатишга киришишди. Масалан, Италияда бир қайиқда икки киши ҳаракатланишига рухсат берилди. Агар қайиқнинг узунлиги тўрт метрдан иборат бўлса, ҳар бир метрга бир киши ўтириши мумкин деб белгиланди.

 

loading...