ҲАММАБОП ТЕСТ: «ПОГОНИНГИЗДА НЕЧТА ЮЛДУЗЧА БОР?»

0

 

Бу тест, албатта ҳарбий соҳа ҳақида эмас. Биз погондаги юлдузча деб сизнинг жамиятда тутган ўрнингизни назарда тутдик холос. Қани, шу тестни ечиб кўринг-чи, одамлар орасида, ўзаро муносабатларда қандай ўринга эга экансиз.

1. Дўстлик сиз учун:

а) Ҳамкорлик (3 балл)

б) Бир-бирини қўллаб-қувватлаш (2 балл)

в) альтуризм (1 балл)

2. Ҳақиқий рассом (артист) қандай бўлиши керак?

а) Қобилиятли (3 балл)

б) Бир сўзли (2 балл)

в) Яхши тайёргарликка эга (1 балл)

3. Зиёфатда ўзингизни:

а) Хўроздай тутасиз (3 балл)

б) Товуқдай тутасиз (2 балл)

в) Жўжадай тутасиз (1 балл)

4. Агар сизга геометрик шакл бўлишни таклиф қилишса, нимани танлардингиз?

а) Цилиндрни (1 балл)

б) Сферани (3 балл)

в) Кубни (2 балл)

5. Аёл (эркак) эътиборингизни тортса, сиз:

а) Биринчи бўлиб сўз бошлайсиз (3 балл)

б) Унинг ҳам эътибор қаратишини кутасиз (2 балл)

в) Билинар-билинмас танишув ҳаракатини қилиб кўрасиз (1 балл)

6. Кутилмаган тасодифга дуч келсангиз:

а) Дарҳол тўхтаб, ўйлай бошлайсиз (3 балл)

б) Таваккал қиласиз (2 балл)

в) Ўзингизни йўқотиб қўясиз (1 балл)

7. Агар кўпчилик олдида сўзлашга тўғри келса, сиз:

а) Бошқалар сўзингизни тинглаяпти деб ҳисоблайсиз. (3 балл)

б) Танқид қилишяпти деб ўйлайсиз (2 балл)

в) Ҳеч нарсага эътибор қилиб ўтирмайсиз (1 балл)

8. Экспедицияга яхшиси қандай дўстлар билан бирга бориш лозим?

а) Чайир (3 балл)

б) Ақлли (2 балл)

в) Тажрибали (1 балл)

9. Сизнингча Золушка ким?

а) Бахтсиз бир қизалоқ (1 балл)

б) Айёр ва жодугар (3 балл)

в) Ғийбатчи (2 балл)

10. Сизга қолса, ҳаётингизни қандай қурардингиз?

а) Шахмат каби (2 балл)

б) Бокс жанги каби (1 балл)

в) Қарта каби (3 балл)

 

НАТИЖАЛАР:

 

16 баллдан кам бўлмаса.

Сиз жамиятда оддий аскарга ўхшаган бир одамсиз. Бошқаларни ҳаддан ташқари ҳурмат қиласиз. Шунинг учунми, биров устидан ҳукмронлик қила олмайсиз. Рақобатлашишга ҳам кўнглингиз бўлмайди.

17-23 балл.

Сизни кичик офицер деса бўлади. Ишда ҳам бир қарорга келгунча узоқ ўйлайсиз. Раҳбарлик қилиш салгина бўлса-да, қўлингиздан келади.

24 ва ундан юқори балл.

Сиз генералсиз. Болаликданоқ жамоат ишлари бошланди дегунча, ўх хизматингизни таклиф этишни хуш кўрасиз. Раҳбарлик сизга бешикдан ўтган бўлса ажаб эмас.

 

loading...