КУН КУЛГИСИ…

0

 

***

 

Икки қўшни аёл жанжаллашишяпти:

— Нима, қизингизнинг бахти очилиб, яхши йигитга текканини айтиб мақтанмоқчимисиз? Менинг қизимни кўрсангиз, ҳасаддан ўлиб қолардингиз!

— Нимасига ўлиб қоларканман жа?

— Э, унга-чи, жуда бадавлат одамлар алимент юборишади.

 

***

 

— Қўшни, чангютгичингизни бериб туринг!

— Эрим рухсат бермайди. Жуда сизга зарур бўлса, бизникида фойдаланиб ола қолинг.

 

***

 

— Вой, бизнинг касалхонада шундай яхши овқатлар беришади, шундай овқатлар беришадики… Кўрсангиз, оғзингиз очилиб қолади… Ишонасизми, икки беморни кўз дўхтири билан қулоқ-бурун дўхтири баравар текшира бошлашса, улар бир-бирларини кўриб туришади…

 

***

 

Болалик қаерга кетишини билмадим-у, аммо унинг қаерда ўйнаётганини жуда яхши биламан…

 

 

***

 

Тунда оч ҳолда учиб бораётган пашша вампирга дуч келди ва сўради:

— Жаноб вампир, юзларингиз қон, қаерларда бўлдингиз?

— Ҳов анави кўлни кўряпсанми?

— Ҳа.

— Минорани-чи?

— Кўряпман.

— Худди ўша минорага урилиб кетдим.

 

***

 

Ўқитувчи ўқувчининг онасига деди:

— Ўғлингиз география фанидан жуда паст ўзлаштиряпти.

— Ҳечқиси йўқ. Биз топаётган пул билан барибир узоққа бора олмайди.

 

***

 

— Дугонажон, мен яқинда ҳомиладорликдан тест топширдим.

— Саволлари қийин эканми?

 

***

 

Дарсга кечиккан талабадан профессор сўради:

— Армияда хизмат қилганмисан?

— Ҳа.

— Сафга кечиксанг, старшина нима дерди?

— “Соғлиқ тилайман, ўртоқ лейтенант!”

loading...