МИБ расмий муносабатидан: Мурожаатчига амалий ёрдам кўрсатилди

1

Жорий йилнинг 8 май куни интернет тармоқларида “Зарарни ундиришни пайсалга солиб келаётган МИБ энди “ҳужжат йўқолган” дея баҳона қилмоқда” деган мазмундаги хабар тарқалган эди.
Мазкур хабарда, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Аҳрор Янгиев Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг 2013 йил 5 мартдаги қарорига кўра, унга етказилган зарар ундирилиши кўрсатилганлиги, бироқ ҳозирда Мажбурий ижро бюросининг Деҳқонобод туман бўлими томонидан ушбу ҳужжат муқаддам собиқ суд Депаратменти даврида йўқотилганлигини важ қилиб, ижро қилинмаётганлиги билдирилган.
Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг 5.03.2013 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Деҳқонобод туман 55-сонли умумий ўрта таълим мактабига тарих фани ўқитувчиси вазифасига ишга тиклаш, 2012 йил 1 сентябрдан 2013 йил 05 мартгача бўлган 1.708.844 сўм иш ҳақлари, 2012 йил март ойи учун олмаган 258.922 сўм иш ҳақи ва 300.000 сўм етказилган маънавий зарар ундириш белгиланган.
Ўрганиш давомида, ижро ҳужжатлари Бюронинг Деҳқонобод туман бўлими иш юритувида мавжуд эмаслиги, шунингдек Деҳқонобод тумани 55-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг 05.09.2018 йилдаги 1-сонли буйруғига асосан ишга тикланганлиги аниқланди.
Мурожаатчи А.Янгиевга суд қарори нусхаси (дубликати)ни олиш ва судга мурожаат қилиши юзасидан бир неча бор тушунтириш берилган бўлса-да, Янгиев томонидан суд қарорларининг нусхаси (дубликати) тақдим этилмаган.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 11 май куни Бюронинг Деҳқонобод туман бўлими томонидан А.Янгиевга амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судига мазкур ижро ҳужжатининг дубликатини бериш масаласида ариза билан мурожаат қилинди ва ижро варақа дубликати олиниб, ижро ҳужжатини ижро этиш учун Мажбурий ижро бюросининг Деҳқонобод туман бўлими иш юритувига қабул қилинди.
Эндиликда, ушбу ижро иши бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг
Қашқадарё вилоят бошқармаси

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Ассалому алайкум. Аввало МУБОРАК ХАЙИТ АЙЁМЛАРИ ХАММАНГИЗГА КУТЛУГ БУЛСИН ! Бизда хам шу масала буйича муаммо тугамаяпти. 2 йилдан купрок вакт утти хали пулимизни ундириб беришмаяпти. Ундиришни жавобгарнинг мулкига каратишмаяпти. Яни-ки Чирчик шахар МИБ уз зиммасидаги маъсулиятини бажара олмаяпти. Каерга мурожаат килиш мумкун. Илтимос маслахат беринг.

Comments are closed.