Отқулоқ уруғи ич кетишини тўхтатади

0

Бошидан ўтган табиб

Ёз фасли келди дегунча болаларимнинг бири қўйиб, иккинчиси қорин оғриғидан азоб чекарди. Шундай пайтларда қаттиқ азоб чекаётган болаларимга қандай ёрдам беришни билмай қолардим. Дорихонада ёши улуғроқ бир аёл бир дунё дори олаётганимни кўриб, маслаҳат берди. Бу маслаҳатдан сўнг болаларим ич кетишидан қутулди. Уйга бориб, ариқ ёқасида уруғи пишиб ётган отқулоқларни юлиб келдим. Сўнг уруғини ажратиб, кичикроқ сирли идишда 10-15 дақиқа қайнатдим. Сўнг шу қайнатмадан ўғлимга сув ўрнида ичира бошладим. Буни қарангки, кечга бориб ич кетиши таққа тўхтади. Шу-шу отқулоқ билан болаларимни даволайдиган бўлдим.

Робия ЭШТУРДИЕВА

Самарқанд вилояти

(«7 Мўъжиза» хазинасидан)

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here