БРАЗИЛИЯДА УЧ БУЙРАКЛИ ОДАМ ЯШАЙДИ…

0

 

Яқинда Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида яшовчи 38 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган эркак белдан паст қисмида кучли оғриқ туйиб, буйракда муаммо бўлса керак деган хаёлда врачга учрашди. Врач дарҳол уни томография текширувидан ўтказди ва ҳайратдан тош қотди. Чунки беморнинг буйраклари учта эди. Аммо уларнинг биттасигина кўнгилдагидек ишларди. Қолган иккитаси бир-бирига ёпишган ҳолда қолиб кетганди. Сийдик кетадиган каналлар эса битта эди. Худди шунинг оқибатида эркакнинг буйрак қисмида кучли оғриқ пайдо бўлибди.

Олимларнинг айтишича, ортиқча буйрак эмбрионлар шаклланиш жараёнида юзага келади. Аммо бунақаси тиббиётда жуда кам учрайди.

 

 

loading...