АНГЛИЯЛИК РЭПЕР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Англиялик 47 ёшли машҳур рэпер Бен Чиджиоке коронавирус туфайли оламдан ўтди.

У апрел аввалида касалхонага тушганди. Оғир аҳволда бўлгани сабабли врачлар уни сунъий комага туширишди. Анча ўзини яхши ҳис эта бошлагач, палатага ўтказишди. Аммо палатада яна аҳволи оғирлашди. Афсуски, врачларнинг саъй-ҳаракатлари бекор кетди. Рэпер касалхонанинг жонлантириш бўлимида оламдан ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Бен Чиджиоке саҳнада «Ту» тахаллуси остида қўшиқлар ижро этган. 2001 йили дебют альбомини чиқарди. 2004 йили ушбу альбоми давлат мукофотига сазовор бўлди.

loading...