Карантинда МИБ 20 миллион сўмлик алиментни ундириб берди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 22.10.2015 йилдаги қарздор Я.Алихўжаевдан ундирувчи М.Мамажонова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бироқ, ҳа деганда, қарздор Я.Алихўжаев алимент пулини тўлашни истамасдан келиб, ҳаттоки бу ҳаракатлари учун қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.
Ўзига берилган маъмурий жазодан тўғри хулоса чиқариб олмаган қарздор отага нисбатан навбатдаги қонунда белгиланган жазо фақат жиноий жавобгарликка тортилишдан иборат эди. Қарздор ўз фарзанди учун салкам 2 йил мобайнида 20 млн. сўм алимент пулини тўламасдан келганлиги унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши учун етарлича асос бўлиб хизмат қилар эди.
Мажбурий ижро бюроси Риштон тумани бўлимига қарздор Я.Алихужаев таклиф этилиб, унга қонуннинг барча талаблари тўлиқ тушунтирилиб, ҳаттоки жиноий жавобгарликка тортилсада алимент қарздорлиги мажбурий тартибда ундириб олиниши тушунтирилганидан сўнг, Я.Алихўжаев 20 млн. сўм алимент пулини нақд шаклда ундирувчи М.Мамажоновага тўлаб берди.
Шу таҳлитда, 01.05.2020 йил ҳолатига алимент қарздорлик тўлиқ бартараф этилди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here