КОРОНАВИРУС ЯНА БИР ДАВЛАТНИ ТАРК ЭТДИ…

0

 

Бу Тайланд бўлиб чиқди. Сўнгги икки ҳафтада Тайландда биронта ҳам коронавирус юқтириш, ўлим ҳолати кўзга ташланмади. Шунга қарамасдан, мамлакат раҳбарлари фуқаролардан инфекцияга қарши кураш талабларини бузмасликни сўрашмоқда.

Коронавирус пандемияси жараёнида Тайландда жами 3017 киши хасталангани қайд этилган. Шуларнинг 56 нафари ўлим топди, 2844 нафари тузалди.

Апрел охирида Вьетнамда ҳам икки ҳафта давомида коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолати қайд этилмагани сабабли карантин бекор қилинган. Кафе, дўконлар очилди, ўқувчилар мактабга қайтди. Жамоат транспорти ўз фаолиятини бошлади.

Иордания эса ҳали коронавирус мамлакат ичкарисига кириб келмасдан чегараларни ёпган, карантин ҳолати эълон қилинган. Натижаси ёмон бўлмади. Бу давлат ҳам ҳозирда коронавирусдан холи.

Ишқилиб, барчага шундай ёруғ кунлар тез фурсатларда насиб этсин! Омин! Оллоҳу Акбар!!!

 

loading...