ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЕТАКЧИЛИГИДАГИ ВИДЕОСЕЛЕКТОРДАН ЛАВҲАЛАР…

0

 

Президентимиз карантин масаласида шундай деди: —Карантин ҳали тугагани йўқ! Баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юргани кузатилмоқда. Бундай ҳолатлар ҳамда охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошаётгани ҳаммамизни ҳушёр бўлишга чақирмоқда. Умуман, коронавирус хавфи йўқолганидан кейин ҳам халқимиз карантин пайтидаги айрим қоидаларни ўзининг одатий турмуш тарзига айлантириши керак. Жумладан, шахсий гигиенага қатъий амал қилиш, қўлни тез-тез совунлаб ювиш, дезинфекция қилиш, турли тўй-маросимларни жуда чекланган таркибда ўтказиш, юқумли касал бўлса ниқоб тақиш одатий қоидага айланиши зарур.

loading...