Табассум мўъжизаси: келишмовчилик учқунларини бартараф этмоқчимисиз?.. Бунинг учун, албатта, биргаликда кулинг!

0

Яқин кишингиз билан ўртангизда пайдо бўлган келишмовчилик учқунларини бартараф этмоқчимисиз? Америкалик руҳшунос Дорис Баззинининг таъкидлашича, бунинг учун биргаликда кулиш ва ҳаётингиздаги ширин хотираларни биргаликда эслаш лозим. У бунинг сабабини тушунтираркан: «Қачонки умр йўлдошингиз билан бирга кулар экансиз, орангизда қўшимча ришталар пайдо бўлади ва сиз бир-бирингизни яхшироқ тушуна бошлайсиз. Агар бирор нимани биргаликда хотирласангиз, ҳаётий тажрибаларингизни бўлишасиз, натижада бир-бирингизни анчадан буён билишингиз аён бўлиб, у ҳам худди кулги каби муносабатларингизни мустаҳкамлайди», дейди.

Кунига 15 дақиқа кулиш бир йилда 2 килограмм ортиқча ёғни эритишга қодир. Жуда кулгили телекўрсатув ёки комедия томоша қилиш бир километрлик сайр каби калория йўқотиши мумкин.

БАРНО

(«7 Мўъжиза» хазинасидан)

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here