Чумолидан нажот топган кампир

0

Бошидан ўтган табиб

Юришга жуда қийналардим, ухлашни-ку айтмасам ҳам бўлади, туни билан бедор ўтириб чиқардим. Шифокор қабулига боргандим, буларнинг бари қарилик аломатлари, дейишдан нарига ўтмади. Ёшим етмишни қоралаб қолгани учун аввалига ўзим ҳам қариликдан бўлса, қолган умрим азобда ўтаркан-да, деган хаёлда анча тушкун кайфиятда юрдим.

Бир куни кечқурун оғриган жойларимни яхшилаб уқаладим ва турган жойимда юра бошладим. Уйқуга ётишдан аввал эса чумоли солиб тайёрланган спирт настойкасидан суртдим. Эртаси куни оғриётган бўғинларимга меновазин ишқаладим. Шу тариқа юриш машқи билан бирга бир кун настойка, бир кун меновазин суртиб бир ҳафта деганда оғриқлар анча босилишига эришдим. Ҳозир эса улардан бутунлай қутулганман.

Муҳаббат ШОМУРОДОВА

Тошкент шаҳри

(«7 Мўъжиза» хазинасидан)

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here