МИБ Учқудуқ туманида бир нечта эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатди

0

“Яшликни ҳар ким қилиши керак, яхшиликни хар кун қилиш керак” деган гап бо халқимизда. Албатта, буни бежизга айтишмаган.
Дарҳақиқат, инсоний фазилатлардан бири, бу ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, кам таъминланган, ногирон, бева-бечора, қаровчиси йўқ кексалар ҳол-аҳволидан хабар олиб туришдир.
Бюронинг Учқудуқ туман бўлими томонидан коммунал тўловлардан қарздор, ижтимоий ҳимояга мухтож истеъмолчиларни аниқлаб, имкон даражасида уларнинг мушкулини осон қилишга, хомийлар жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг коммунал тўловлардан қарздорлигини тўлашга кўмаклашишга ундалмоқда.
Албатта, худди шундай эҳтиёжманд оилаларга хомийлик қилишни истаб, яхшилик излаган, саховатпеша, олийжаноб инсонлар орамизда йўқ эмаслиги кўнгилни қувонтиради.
Учқудуқ тумани “Кўкпатас” овулида истиқомад қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Соня опа икки нафар невараси билан ёлғиз яшайди. Рўзғор унинг нафақасига қараб қолган. Иссиқ жоннинг иситмаси бор деганларидек, дори-дармон учун ҳам харажат зарур. Бу эҳтиёжларнинг барчасига баъзан нафақанинг ўзи камлик қилади.
Бюро ходимларининг кутилмаган ташрифидан уй соҳибаси жуда мамнун бўлди. Ёлғиз бувининг узоқ йиллик муаммоси мажбурий ижро бюро ходимлари томонидан ҳал этилди.
Унинг электр энергиясидан 400 минг сўм, ичимлик сувидан 200 минг сўмлик қарздорлиги ҳамда хонадон учун 200 минг сўм миқдоридаги тўловлари (кв.плата) тўлаб берилди.
Шунингдек, исми сир қолишини истаган хомий ёрдами билан мазкур маҳаллада яшовчи яна 10 нафар худди шундай оилаларга озиқ-овқат жамланмасидан иборат саховат қутилари топширилди.

loading...