МУРМАНСКДА ОДАМНИНГ БОШИНИ ТИШЛАГАНЧА КЕТАЁТГАН ИТНИ ТУТИШДИ…

0

 

Бу воқеа 13 май куни Мурманск вилоятига қарашли Лупче-Савино посёлкасида содир бўлди. Кўп қаватли уй ёнида ўша жойда яшовчи фуқаро одамнинг бошини тишлаганча кетаётган итни кўриб қолди ва дарҳол полицияга хабар берди.

Маълум бўлдики, бош ўша атрофда яшаган бир эркакка тегишли экан. У 7 май куни хотини билан жанжаллашиб қолган-у, уйдан чиқиб кетган. Шу куниёқ хотини бу ҳақда полицияга мурожаат этган. Эркакни излаш билан «МурманСпас» отряди вакиллари шуғулланган. Йўқолган эркакнинг тана қисмини қалин ўрмон ичкарисидан топишди. Танада кўплаб ҳайвон тиши излари қолиб кетганди. Теварагида ит изларини ҳам кўришди.

Ҳозирда ўлим сабаблари аниқланмоқда.

loading...