ОЛЛОҲНИНГ КАРОМАТИ… (ёхуд 6 йил қабрда ётган жасаднинг сири)

2

 

Жулия Петта исмли аёл Американинг Чикаго штатида яшаган. 1921 йили туғруқ жараёнида ўлик фарзандни дунёга келтирган-у, ўзи ҳам ёруғ дунёни тарк этган. Жулияни оппоқ келинлик либосида ўлик туғилган фарзандининг жасади билан бирга бир тобутда дафн этишди. Унинг ўлимидан кейин оиласи Лос-Анжелесга кўчиб ўтди. Орадан йиллар ўтди. Жулия ўлганига 5 йил бўлгач, онаси Филомена ғалати тушлар кўра бошлади. Ҳар гал бир хил туш кўраверди. Тушига Жулия кирар, нуқул «Ойи, мен тирикман!» дея шивирларди. Аёл бир йилгача худди ўша тушни ҳар куни кўраверди. Охири тоқати тоқ бўлди. Чикагога қайтди-ю, маҳаллий раҳбарларга ҳаммасини тушунтирди. Қабрни очиб кўрсатишларини сўради. Аёлнинг илтимоси қондирилди. Қабр очилиб, тобутнинг қопқоғи кўтарилди ва не кўз билан кўрсинки, қизи Жулиянинг мурдаси қандай дафн этилган бўлса, шундайлигича ётарди. Чиримаган, ҳатто ўлимидан кейин мурдага хос оқарадиган юзлар ҳам унга бегона эди. Икки юзи қип-қизил. Гўё кечагина дафн этилгандек эди. У билан бирга кўмилган чақалоғидан эса фақат суякларгина қолибди.

 

Мана, орадан қанча йиллар ўтиб кетди. Аммо мутахассислар ҳануз бу жумбоқни еча олмай ҳалак. Ўша-ўша бу сир сирлигича қолиб кетди.

Астағфирилло!!!

 

loading...

2 ФИКРЛАР

Comments are closed.