Ўтган одамлар қайтмас

0

Йил ўтар, умр ўтар,

Босган қадамлар қайтмас,

Ҳаёт ҳикматига боқ,

Ўтган одамлар қайтмас.

 

Инсон тақдири кизиқ,

Тақдирин биров битмас.

Армонларда ёндириб,

Ўтган одамлар қайтмас.

 

Сирли дунё жавобин

Билиб оламдан ўтмас.

Тугатолмай савобин

Ўтган одамлар қайтмас.

 

Юрак пора, қалб пора,

Вақт олий, асло кутмас.

Қисматим деб начора

Ўтган одамлар қайтмас.

 

Кўз ўнгингда сийрати,

Хаёлдан бир зум кетмас.

Яшаб қолар хислати,

Ўтган одамлар қайтмас.

 

Жамшид Акбаров

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here