ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ТВОРОГ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Творог дастлаб Қадимий Русда тайёрлана бошлаган.

2. Бошқа сут маҳсулотларига қараганда, творог таркибида оқсил кўпроқни ташкил этади.

3. Творог таркибидаги казеин организмга жуда секинлик билан сингади. Шу сабабли яхши ухлаш учун одамлар творогни ётишдан бир неча соат олдин истеъмол қилишади.

4. Мунтазам равишда меъёрида творог истеъмол қилинса, суяклар мустаҳкам торта боради, гемоглабин кўтарилади, асаб толаларидаги регенерация жараёни тезлашади.

5. 100 литр сутдан атиги 15 кило творог чиқади.

6. Қадимда қиш фаслига деб творогни роса пишитишган. Пластик каби қаттиқ ҳолатга келмагунча пишитаверишган. Кейин қуритиб қўйишган. Ҳатто, қаттиқ ҳолатдаги творогдан тугмалар ҳам ясашган.

7. Творогнинг яроқлилик муддати жуда тез тугайди. У одам организми учун жуда хавфлидир.

8. Музлатилган творогни емаган маъқул. Чунки у биринчидан, мазасини йўқотади, иккинчидан, фойдали хусусиятлари ҳам йўққа чиқади.

9. Творогни ҳаддан ташқари кўп ейиш организмда туз йиғилишига сабабчи бўлади. Ёши улуғ одам творогни бир кунда 150-200 грамм атрофида ейиши тавсия этилади.

10. Олимларнинг гапига кўра, эрталаб нонуштага творог ейилса, стресс ҳолатини йўқ қилади ва камроқ асабийлашишга замин яратади.

11. Ҳиндларда бир одат бор. Кришна худоси шарафига ўтказиладиган байрамда ҳар бир одам творог тўлдирилган сопол идишни ерга уриб синдириши керак. Шундай қилмаса, йил бўйи ундан омад юз ўгираркан.

12. Қадимий Римликлар творогни шаробга газак сифатида ейишган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...