ДАФН МАРОСИМИДА МУРДА ТОБУТ ДАРИЧАСИДАН ТАШҚАРИДАГИЛАРГА ҚЎЛ СИЛТАДИ… (юраги заифлар ўқимасин) (ВИДЕО)

0

 

Индонезияда яна мурда билан боғлиқ даҳшатли ҳодиса кузатилди.

Кўпчилик билса керак. Индонезияда оламдан ўтган одамни даричали тобутда дафн этишади. Бу башарти марҳум ўлмаган бўлса-ю, тирилиб кетса, қандайдир белги бериши, тириклай гўрга тушмаслиги учун ўйлаб топилган. Яқинда дафн маросимларидан бирида ҳақиқатан дарича ўз вазифасини аъло даражада адо этди.

Марҳумнинг танишларидан бири дафн маросимини видеотасмага туширишни маъқул кўрганди. Тобут қабрга туширилгач, даҳшатдан ўлай деди. Не кўз билан кўрсинки, тобут даричасидан дафн этилаётган дўстининг жасади қўл силтарди.

Шу заҳоти ҳаммаёқ тўс-тўполон бўлиб кетди. Кимлардир қўрққанидан шаталоқ отганча қочди. Кимлардир турган ерида тош қотди. Яна кимлардир тобутни юқорига чиқариб олиш пайида бўлди.

Кейинчалик аниқландики, марҳум аслида кома ҳолатида бўлган-у, дафъатан тирилиб кетган экан.

 

loading...