РОССИЯЛИК АКТРИСА ЗАВОРОТНЮКНИ ВИРУС ЁРДАМИДА ДАВОЛАШМОҚЧИ…

0

 

Яқинда Россия фанлар академиясига қарашли молекуляр биология институти ходимлари россиялик машҳур актриса Анастасия Заворотнюкни даволаш амалида бевосита иштирок этаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда институт директори Александр Макаров Россия президенти Владимир Путин билан бўлган мулоқот жараёнида гапириб берди.

— Биз сўнгги босқичдаги беморларни айнан ҳаёт учун хавфли бўлган вируслар ёрдамида даволаш технологиясини яратдик, — деди Макаров. — Биринчидан, бу беморларнинг тузалишига ишонч йўқ. Қолаверса, умридан бўлса, бемор шу вирус баҳона тузалиб кетса, биз ниятга етган бўламиз. Актриса Анастасия Заворотнюкнинг саратон шиши тўқималарини яқинда қариндошлари врачлар ҳамроҳлигида бизга тақдим этишганди. Шу муносабат билан актрисанинг муолажаларида биз ҳам иштирок этадиган бўлдик. Умид қиламизки, ҳаммаси яхшилик билан тугайди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик машҳур актриса Анастасия Заворотнюк ўтган йили мия саратони ташҳиси билан касалхонага ётқизилган. Шундан бери мухлислар қаршисида ҳозир бўлмади.

 

loading...