ТОЖИКИСТОНДА СЕЛ КЕЛИШИ ТУФАЙЛИ 1 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ…

0

 

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида шу йил 14 май куни кучли сел келди. Уйлар ва йўллар сув остида қолиб кетди. Сел оқибатида Хуросон туманида яшовчи 55 ёшли эркак ҳалок бўлди.

Охирги марта Хуросонда шу йил 21 март куни катта сел келиши кузатилган. Унда ҳам 59 ёшли фуқаро ўлим топган. У сел келган маҳал ўзи яшайдиган Халқажар қишлоғида қишлоқ хўжалик юмушлари билан банд эди. Табиий офат натижасида ўшанда 200 дан ортиқ турар жойлар вайрон бўлган.

Бу гал фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси тезкор штаби вакиллари икки қишлоқда 10 дан зиёд уй вайрон бўлгани ҳақида маълумот тарқатишган. Айтишларича, қурбонлар сони ортиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳозирда мутахассислар сел етказган моддий зарарни ҳисоб-китоб қилишмоқда.

Сўнгги бир кеча-кундузда сел туфайли Вахдат шаҳри ҳам жиддий зарар кўрди. Элок ва Кофарнихон дарёлари суви тошиб автомобил йўлини 200 метргача ювиб кетди. Кўприкни ҳам сув оқизиб кетгани ҳақида хабар тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда ҳозир коронавирус юқтирганлар сони 907 нафарга етди. 403 киши тузалди, 29 киши ўлим топди.

 

loading...