ХОРВАТИЯДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР КЕМАСИ ПАЙДО БЎЛДИ…

0

 

Хорватияда ўзиучар дрони ёрдамида видеоматериал тайёрлаётган исми-шарифи сир тутилган эркак кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражадаги тезликда кетаётган ўзга сайёраликлар фазо кемасини кўрди. Кема шу қадар катта тезликка эга эдики, агар видеокамера ўта замонавий бўлмаса, уни суратга олишга-да улгурмаслиги тайин.

Эркакнинг айтишича, ўзга сайёраликлар фазо кемаси оқ рангда эди. Улкан. Тезлик катталигидан кўз илғаб-илғамайди. Худди шу нарсани экспертлар, уфологлар тушунтириб беришди. Улар айтишдики, ўзга сайёраликлар анча йиллардан бери шундоқ ёнимизда яшашмоқда. Улар яратган фазо кемаларининг тезлиги жуда юқорилиги боис биз илғай билмаймиз. Кемалар ё олисдан, ё яқиндан катта тезликда учиб ўтиб кетади. Биз одамлар ҳайратдан тош қотганча қолаверамиз. Яна бир ҳақиқатга кўз юммаслигимиз лозим. Американинг НАСА ташкилоти мутахассислари анча йиллардан бери ўзга сайёраликлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Ҳозирги кунда олимлар томонидан тинимсиз тилга олинаётган микрочиплар, одам миясини компьютерга улаш ғояси ҳам айнан ўзга сайёраликлардан чиққан. Айнан уларнинг кўмагида НАСА дагилар яқин келажакда коронавирус ва шу каби хавфли хасталикларга қарши микрочиплар ёрдамида курашишни мўлжаллаб қўйишган.

Тағин худо билади.

 

 

loading...