ЯПОНЛАР ШИШИРИЛАДИГАН ЭЛЕКТРОВЕЛОСИПЕД ТУРИНИ ЯРАТДИ…

0

 

Токио университети олимлар гуруҳи «Poimo» деб номланган, насос ёрдамида шиширилиб, фойдаланиб бўлгандан кейин ҳавосини чиқарган ҳолда тахлаб қўйса бўладиган электровелосипед турини яратди. У тахланган ҳолда кичик рюкзакка жой бўлади. Вазни эса атиги 5, 5 килограммга тенг. Электровелосипедни дамлаб шишириш учун бор йўғи 1 дақиқа вақт талаб қилинади холос. Электровелосипед олис-яқин манзилларга саёҳатга ёки зарур иш билан борадиганларга жуда асқотади. Рамасининг пастки қисмига иккита чармдан тайёрланган ғилдиракчалар ўрнатилган. Уларнинг ёнидан кичик электромотор жой олган. Симсиз назорат вазифасини бажарувчи ускуна рулга маҳкамланган.

Электровелосипед нархи яқин вақтларда маълум қилинади.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here