БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

— Азизим, мени севасизми?

— Севаман.

— Йўқ, севмайсиз!.. Ана, Зарифанинг эри уни жонидан ортиқ севармиш.

— Сен қаердан била қолдинг?

— Кеча тунда эрининг ўзи айтиб берди.

 

* * *

 

Квартирада телефон жиринглади. Эркак гўшакни кўтарди ва қуйидагиларни эшитди:

— Азизим, биз ўғилли бўлдик!

— Худойим-ей, қандай бахт!.. Кечирасиз, ким гапиряпти?

 

* * *

 

Икки енгилтабиат қиз фикр алмашишяпти:

— Менга қара, кеча зўр мижозга дуч келдим.

— Хўш, хўш?.. Гапириб бер-чи!

— Хуллас… У тун бўйи берилиб хуррак отди.

 

* * *

 

Грузин кўчада кетаётиб, келишган бир қизни кўриб қолди ва танишишга қарор қилди.

— Яхши қиз, бугун ҳаво яхши-а?

Қиз индамади.

— Кеча ҳаво ёмон эди, ёмғир ёққанди.

Қиз яна индамади.

— Яхши қиз, қизиқ, эртага ҳаво қандай бўларкан-а?

Қиз шартта орқасига ўгирилиб жавоб қилди:

— Мен-чи, фоҳишаман, маълумотлар бюроси эмасман!

 

* * *

 

Йигит қизга севги изҳор қиляпти:

— Азизам, мен дўстим Жаҳонгир каби бадавлат эмасман. Чет элларда қўша-қўша уйларим, чўнтагим тўла долларларим йўқ. Лекин сени жонимдан ортиқ севаман!

— Мен ҳам сизни севаман… Айтганча, ўша Жаҳонгир деган дўстингиз билан таништириб қўймайсизми?

 

* * *

 

— Билмадим, сизнинг муҳаббатингизни қозона олармиканман?

— Бу ўзингизга боғлиқ. Шу кунгача анча-мунча эркаклар менинг муҳаббатимни қозона олган.

 

* * *

 

Уятчан бир йигит уйига севган қизини етаклаб келди. Қиз ёмон хаёлга бормаслиги учун ўзини сипо тутишга ҳаракат қилди. Стол устига барча егулик, ичимликларни териб чиқди. Фақат столга спиртли ичимлик қўймади. Қиз эса секин сумкачасидан девор соатини олди-да, стол устига қўйди. Йигит ҳайрон бўлиб сўради:

— Бу нима?

— Эрталаб ухлаб қолиб дарсга кеч қолмаслигимиз учун.

 

* * *

 

— Майли, яхши йигит, қизимни сиз билан дискотекага жўнатаман. Аммо билиб қўйинг, менинг қизим жуда тарбия кўрган қизлардан. Уч кун ичида уйда бўлиши шарт!

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here