ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ ЯНА ОШДИ!!!

0

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги хабар қилади:

2020 йил 16 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2738 (+19) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари хориждан келган фуқароларда аниқланган. Улардан 12 нафари Тожикистондан келган бўлса, 4 нафари Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейси билан олиб келинган. Шунингдек, касаллик 3 нафар олдиндан карантинда бўлган наманганлик фуқароларда аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2213 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here