«Ғалаба боғи»дан фоторепортаж: Қаҳрамонлик акс этган яхлит мажмуа

0

«Ғалаба боғи» Президентимизнинг 2019 йил 25 июнь куни мазкур ҳудудда бўлиб, тарихимизнинг бир қисми бўлган уруш даврини ўзида акс эттирадиган яхлит мажмуа барпо этиш тўғрисида берган топшириқлари асосида қурилди.

Майдони: 12 гектардан зиёд.

Боғда уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари ва бошқа лавҳалар акс этган композицион мажмуалар мавжуд.

Бу ерда яна очиқ осмон остидаги ўша давр ҳарбий техника ва қурол-яроғлари билан танишишингиз мумкин.

«Шон-шараф» музейи, кутубхона, Wi-Fi зона, амфитеатр ва кинотеатр эса боғга ташриф буюрганларнинг дам олишига хизмат қилади.

Бу ерда яна ўша вақтлардаги Темир йўл вокзали ўзбекистонлик жангчиларни урушга элтган поезд ­ вогонлари билан бирга учратасиз.

Боғдаги мажмуалар: «Матонат мадҳияси» – беш ўғли ҳам урушда ҳалок бўлган зангиоталик Зулфия Зокирова ва унинг вафодор келинлари, шунингдек, бутун ўзбек аёллари садоқати рамзи;

«Мангу жасорат» – афсонавий ўзбек генерали Собир Раҳимов ва барча ўзбекистонлик ботир жангчиларнинг сўнмас хотираси рамзи;

«Кўз ёши» – урушнинг мудҳишлиги, миллати ва динидан қатъи назар, барча одамлар бирлиги рамзи.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here