КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

«Пандемия тугамади»: ЖССТ Европада ҳукуматларни иккинчи тўлқин эҳтимолига тайёрланишга чақирмоқда. ЕИ мамлакатлари изоляция тадбирларини енгиллаштираётган бўлса-да, ҳозир «байрам қилиш эмас, айни ҳушёрлик ва тайёрланиш вақти.»

 

The Telegraph

 

Россия Федерациясида агар сиз бошқа одамлар билан битта ўрамдаги ёки идишдан тановул қилсангиз, COVID-19 дан зарарланиш хавфи юқорили эканини маълум қилишди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай жисм юзасига, шунингдек, жамоат жойлардаги буюмларга қўл теккизишдан максимал даражада сақланиш керак.

 

РИА Новости

 

АҚШ вакиллар палатаси жума куни коронавирусга қарши кураш учун қўшимча молиявий ёрдам кўрсатиш ва пандемияни тўхтатиш чора-тадбирлари сабаб заифлашган иқтисодиётни кучайтириш мақсадида 3 триллион доллар ажратиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлади.

 

Guardian

 

Туркиянинг 15 та вилоятида комендантлик соати кучга кирди ва у 19 майга қадар давом этади. Шунингдек, яқин дам олиш кунларида Туркияда клиникалар, дорихоналар, кондитерлик ва жамият учун муҳим бўлган бошқа корхоналар ишга тушади.

 

Daily Sabah

 

Озарбайжонда карантин режими енгиллаштирилади, СМС рухсатномалар бекор қилинади, кафе, ресторан, боғ, дам олиш марказлари фаолияти тикланади.

 

Vesti.az

 

Испания ҳукумати Мадрид ва Барселонада комендантлик соатини яна бир ҳафтага узайтирди. Бироқ бу Толедо, Валенсия, Гренада ва Малага каби бошқа Испания шаҳарларида 18 майдан кучга кирадиган карантин тадбирларини енгиллаштиришга таъсир кўрсатмайди.

 

El Pais

 

Италияда 3 июндан бошлаб мамлакатга кириш ва чиқишга рухсат берилади. Шунингдек, шу кундан бошлаб мамлакат ичида эркин ҳаракатланишга ҳам рухсат берилади.

 

Reuters

 

Австрия ҳукумати аста-секин театр ва кинотеатрларни очишни режалаштирмоқда. Икки ҳафтадан сўнг мамлакатда 100 нафар томошабингача, 1 августдан эса 1000 кишигача бўлган маданий тадбирларни ўтказишга рухсат берилади.

 

New York Times

 

Бразилияда коронавирусдан вафот этиш бўйича энг юқори кунлик кўрсаткич қайд этилди. Мамлакат энг кўп ўлим Лотин Америкасида кузатилганини ва қурбонлар сони бўйича дунёда олтинчи ўринда эканлигини маълум қилди. Шу кунларда бир ой ичида иккинчи соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди.

 

BBC

 

Аргентина олимлари коронавирусга тест ишлаб чиқди. Тест натижаси икки соатдан камроқ вақтда аниқ бўлади.

 

РИА Новости

loading...