МИБ “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси фойдасига қарийб 350 миллион сўмлик қарздорликни ундирди

0

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди “Мароқанд Кластер” фермер хўжалигидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акционерлик жамияти фойдасига 334 млн. 384 минг сўм қарзини ундириш ҳақида ҳал қилув қарорини қабул қилган.
Ушбу ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади идораларга сўров хатлари юборилган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор “Мароқанд Кластер” фермер хўжалигидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акционерлик жамияти 334 млн. 384 минг сўм қарздорлиги ундирилди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here