Сардоба тўғонини қуришга бетон ва арматура ишлатилмагани тўғрисидаги саволларга жавоб берилди (видео)

1

Халқаро пресс-клубнинг Сардобадаги фалокатга бағишланган сессиясида сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Сардоба тўғони қурилишида арматура ишлатилмагани, қуруқ тупроқ билан кўтарилгани ҳақида тарқалган гап-сўзларга жавоб қайтарди.

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджоновнинг айтишича, тўғоннинг ўзи унинг лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқли-тошли бўлган.

«Тўғонни қуришда тупроқ ва тош ишлатилган. Тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ҳамда арматурадан бўлган, айнан сув чиқарадиган жойи.

Бундай сув омборлари жуда кўп. Бунда тупроқнинг турига қаралади. Ўзбекистонда бетон тўғонлар ҳам бор, масалан, Андижон сув омбори бетон тўғони ҳисобланади. Бу жойнинг рельефи ҳамда шароитига қараб қилинади. Сирдарё, Жиззахга ўхшаган ҳудудларда нафақат бизда, балки бутун дунёда ҳам худди шу каби тупроқли тўғонлар қуриб фойдаланилади», — дейди Воҳиджон Аҳмаджонов.

Daryo.uz

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Дарров янги ихтиролар ўйлаб топишади масъуллармииз. Тупроқни шундоқ уюб қўйиш эмас уни яхшилаб зичлаш ишлрини олиб бориш керак эди жаноб.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here