Сурхондарёда гулзорга наша эккан шахс ушланди

0

Гиёҳвандлик воситалари уларнинг туридан қатъи назар инсон ҳаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий оламини барбод қилади, шунинг учун уларга “заҳри қотил” деб ҳам ном берилган.

Бироқ ушбу офат уруғини кенг ёйиш орқали ўз чўнтагини тўлдириб ҳаром луқма топишни одат қилганлар ҳам, афсуски, орамизда бор.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда “Қора-дори 2020” доирасида кенг кўламли тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Узун туманида яшовчи фуқаро Т.Ш нинг яшаш хонадони ва томорқа хўжалиги холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасидаги гуллар орасига экилиб парвариш қилиб келинаётган 2 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланди.

Шунингдек, Термиз шаҳрида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Я.А шартли фуқарога оғирлиги 2,6 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here