СУЮНЧИ!!! (ёхуд Хоразмдан хушхабар)

0

 

Хоразм вилоятида навбатдаги 18  нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 5 нафари Хоразм вилоятидан,  2 нафардан Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан, 1 нафардан  эса Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан. Улардан  13 нафар фуқаро Россиядан келган, жумладан,   2 нафари халқаро  юк  ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, 11 нафари чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. 5 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши каттаси 54, кичиги 19 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 210 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 228 нафарга етди. Ҳозирда Хоразмда 5 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун 55 нафар бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйича коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2213 нафарга етди.

loading...