ТАДБИРКОР ЖАСУР АБДУРАҲМОНОВ ГУЛНОРА КАРИМОВАГА УЙЛАНИШДАН БОШ ТОРТГАНИ УЧУН ВАТАНДАН ҚУВИЛГАН ЭКАН…

0

 

Тадбиркор Жасур Абдураҳмонов 2002-2007 йиллар давомида марҳум Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова билан бизнес соҳасида ҳамкорлик қилган. У журналистларга берган интервьюсида Гулнора билан муносабатлари бузилишига нима сабаб бўлганини гапириб берди. Абдураҳмоновнинг айтишича, муносабатлар бузилишига бир нарса сабаб бўлган. У Гулнора Каримовага уйланишдан бош тортган.

— Суҳбатлардан бирида, — деди Жасур Абдураҳмонов. — Гулнора менга турмушга чиқиш нияти борлигига ишора қилди. Афсуски, у «йўқ» жавобини олишга кўникмаганди. Мен уч фарзандим борлиги, оилам билан ажрашиш ниятим йўқлигини унга тушунтирдим. Ана шунда Гулнора мени очиқчасига қўрқита бошлади. «Сиз бир лаҳзада бор будингиздан айрилиб қолишингиз мумкинлигини биласизми?» сўради у мендан…

Абдураҳмонов суҳбат давомида Гулноранинг ўғли Лондонда ниманинг эвазига яшаётганини ҳам гапириб ўтди. Тадбиркорнинг ҳисоблашига кўра, Ислом Каримовлар кичиги онасининг махсус ҳисоб-рақами ва ижарага бериб қўйилган хусусий мулкдан келадиган пуллар эвазига яшамоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Жасур Абдураҳмонов Гулнора Каримованинг таъқиби туфайли 12 йил хорижда яшашга мажбур бўлган.

upl. uz

loading...