ВЕЛОСИПЕД ЎҒРИЛАРИ… (ёхуд Адольф Гитлернинг ҳеч кимга маълум бўлмаган жинояти)

0

 

Тарихий маълумотларга назар ташланса, 1944 йил октябрида фашистлар раҳнамоси Адольф Гитлер босиб олинган Дания давлатидаги велосипедларни тортиб олиш ҳақида фармон берди. Бу ҳаракати данияликларни ғазабга келтирди. Чунки ўша пайтларда Данияда ёқилғи масаласи жиддий муаммо, велосипедлар асосий транспорт воситасига айланганди. Улар бекитиқча газеталар чоп этиб, Гитлерни велосипед ўғриси сифатида айблай бошлашди. Аммо газетадаги айбловлар босқинчининг бир тукини ҳам сескантирмади. Гитлер Данияни босиб олди ва бу мамлакатда ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Данияда назорат этиш ниятида қолдирган гитлерчилар тортиб олинган велосипедларда ҳаракатланадиган бўлишди.

Ўша пайтларда Даниядаги немис қўшинларига Герман фон Ханнекен қўмондонлик қилган. Гестапонинг Даниядаги бўлимини обергруппенфюрер СС Гюнтер Панке бошқарган.

Тўғри, Гитлер тортиб олинган велосипедлар учун эгаларига Германия товон пули тўлашини ваъда қилган. Афсуски, ваъда ваъдалигича қолиб кетди. Велосипедидан айрилиб, гўё “чўлоқ”қа айланган данияликлар Гитлердан бир тийин ҳам ололмади.

Эслатиб ўтамиз, Данияни босиб олиш режаси 1939 йил декабрида Берлинда тасдиқланган. 1940 йили немис босқинчилари Данияни босиб олди. Аммо қирол ва ҳукумат аъзолари вақтинча ўз вазифасида қолдирилди. 1943 йилдагина улар ағдариб ташланиб, Данияда Гитлер ҳукмронлиги ўрнатилди.

Қарангки, Дания фуқаролари орасида сотқинлар жуда кўпчиликни ташкил этган. Улар 1941 йилданоқ гитлерчилар сафига қўшилиб, немислар тарафида Хорватиядаги жангларда фаол иштирок этган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here