ЁҒЛИ ОВҚАТ МИЯНИ ИШДАН ЧИҚАРАДИ…

0

 

Огайо университети олимлари ўтказилган тадқиқотлар натижасида гамбургер, картошка фри, умуман таркибида ёғ ҳаддан зиёд кўп бўлган таомлар мия фаолиятини издан чиқаришига амин бўлишди. Бундай таомлар биринчи навбатда миянинг диққат-эътибор учун жавобгар тўқималарини ишдан чиқараркан. Кейин эса бошқа тўқималарга ўтаркан. Умуман айтганда, ёғли овқатни кўп еганлар кейинчалик хотирадан айрилиши, математик ҳисоб-китобларда, мураккаб масалаларни ечишда жиддий муаммоларга дуч келиши тайин. Бу ҳам ҳаммаси эмас. Ёғли овқат семиришга олиб келади. Жигар, юрак фаолиятида салбий ўзгаришлар кўзга ташлана бошлайди. Қандли диабет пайдо бўлиш хавфи кучаяди. Қон томирларда холестерин миқдори ошиб кетади. Бу юрак қон томир хасталикларини келтириб чиқаради. Шундай экан, ёғли таомлар истеъмолидан тийилишимиз зарур.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here