АМЕРИКАДАГИ РЕСТОРАНЛАРДАН БИРИ РАҲБАРЛАРИ АЖАБТОВУР ИШГА ҚЎЛ УРДИ…

0

 

Коронавирус пандемиясидан сўнг илк бор иш бошлаган Америкадаги ресторанлардан бирида мижознинг қаршисига башанг кийинтирилган манекенлар ўтқазиб қўйиладиган бўлди. Бу иш мижоз зерикмаслиги учун амалга оширилди. Талаб шуки, официантлар мижозга хизмат кўрсатиш асносида манекенларни ҳам унутиб қўймасликлари лозим. Улардан ҳам вақт топиб ҳол сўраб, қаршисидаги бокални ичимликка тўлдириб туришлари лозим. Айтишларича, ресторан коронавирусга қарши жорий этилган масофа сақлаш талабидан келиб чиқиб доимий мижозларнинг ярмигагина хизмат кўрсатишга мажбур.

 

loading...