АЁЛЛАРНИ СУННАТ ҚИЛИШ КЕРАК ДЕЯ ҲИСОБЛОВЧИ МУФТИЙ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ…

1

 

Карачаево-Черкесия бош муфтийси Исмоил Бердиев коронавирус юқтирди. Маълумотларга қараганда, муфтий касалхонага ётқизилган. Лекин ҳозирги аҳволи қандайлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, муфтий Бердиев 2016 йил 17 августда барча аёллар суннат қилиши керак деган ғояни илгари сурган. Унинг айтишича, агар аёллар суннат қилинса, фоҳишалар, зинокорлар сони кескин камайиб кетаркан. Аммо суннат аёлга туғиш ва боласини катта қилишга тўсиқ бўлмас экан. Бу билан муфтий Доғистондаги тоғли ҳудудлардан бирида жойлашган қишлоқда аёллар, қизлар суннат қилинишига ишора берган. Лекин бу амал антисанитария шароитида, гигиена қоидаларига умуман риоя этилмаган ҳолда амалга ошириши ҳақида гапирмаган. Барибир машҳур бўлган.

 

loading...

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here