ЖОН БЕРИШ АРАФАСИДАГИ ОДАМ ЎЛИМИДАН ОЛДИН ҚАНДАЙ ТУШ КЎРАДИ?..

0

 

Американинг Нью-Йорк штати олимлари коронавирусдан ўлим топганлар кўплигидан келиб чиқиб, ғалати, аммо ҳаққоний тадқиқотга қўл уришди. Улар оғир аҳволдаги, яшаб кетишига умид қолмаган беморларнинг сўнгги соатлар, кунларда кўпроқ қандай туш кўриши устида изланишлар олиб боришди. Натижа шундай бўлдики, ўлишига 4 ой ёки ундан камроқ вақт қолган беморлар тушида ўлиб кетган қариндошларни кўришаркан. Улар беморларни ўзи томон чорлаб, нариги дунёда ҳаммаси яхши, ажойиб ҳаёт борлигига ишора қилишаркан.

Баъзилар тушида самолёт ёки поездда олис сафарга марҳум қондошлар ҳамроҳлигида йўл олишаркан. Айрим одамлар тушидаёқ яқинлари билан видолашишга тушиб кетишган.

Оғир касалга чалинган, умри тугаб бораётган болалар эса тушида яқинларини эмас, ёши улуғ бегона одамларни, аксар ҳолатларда уй ҳайвонларини кўришлари маълум бўлди.

Тадқиқотлар сўнгида олимлар шундай тўхтамга келишди. Ҳаётининг охирги лаҳзаларини бошдан кечираётганларга тушдаги барча воқеликлар параллел дунёга ўтишдаги мушкулотларни енгишда, хотиржамлик билан жон таслим қилишда ёрдам беради.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here