ПОЛЬШАДА КАРАНТИНГА ҚАРШИ НОРОЗИЛИК АКЦИЯЛАРИ БОШЛАНДИ. ЮЗЛАБ ОДАМ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ…

0

 

Бугун Варшава халқи ёппасига кўчаларга чиқди. Фуқаролар коронавирус туфайли жорий этилган карантин бекор қилиниши, бизнесга йўл очиб берилишини талаб қила бошлади. Полициячилар эса акция иштирокчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газ сепишни бошлади. 400 нафарга яқин иштирокчи қамоққа олинди. 200 нафардан кўпроқ одам катта миқдорда жаримага тортилди.

Одамлар мамлакат президенти офиси ҳамда парламент биноси томон йўл олганди. Аммо полициячилар яна йўлга тўғаноқ бўлди. Оломон орасида полициячиларга қўл кўтарувчилар ҳам топилди. Улар 5 киши бўлиб, алоҳида жавобгарликка тортиладиган бўлди.

Мухолифатчи партиялардан бири етакчиси сенатор Яцек Бурыйнинг гапига қараганда, полициячилар унга нисбатан куч ҳам ишлатибди. Шу заҳоти Варшава мэри Рафал Тшасковский орага тушиб Бурыйни полициячилар қўлидан ажратиб олди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here