СЎНГГИ БИР КЕЧА-КУНДУЗДА ДУНЁДА 5 МИНГ КИШИ КОРОНАВИРУС ҚУРБОНИ БЎЛДИ…

0

 

Ҳисоб-китобларга қараганда, охирги бир кеча-кундузнинг ўзида дунё бўйича 87 минг киши коронавирус юқтирган. 5 минг киши оламдан ўтган.

Дунё миқёсида коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 4 млн 425 минг 485 нафардан иборат бўлди. 302 минг 059 киши ўлим топди.

Шимолий ва Жанубий Америка ҳудудида вирус юқтирганлар сони 1 млн 909 минг 483 (сўнгги бир кеча-кундузда +45 минг 015 киши), ўлганлар 115 минг 057 (сўнгги бир кеча-кундузда +3 минг 123 киши) нафарга етди. Европа бўйича коронавирус юқтирганлар сони 1 млн 848 минг 445 нафарни ташкил этди. Ўлганлар сони 164 минг 723 нафардан иборат бўлди. Бир кеча-кундузда коронавирусга чалинганлар 22 минг 150, ўлганлар 1 минг 446 нафарга кўпайди.

Америка коронавирус юқтириш бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. Бу мамлакатда жами 1 млн 382 минг 362 киши вирус юқтирган. Иккинчи ўринда Россия (272, 043) турибди. Кетидан Англия (236, 715), Испания (230, 183), Италия (223, 885), Бразилия (202, 918), Германия (173, 772), Туркия (146, 457), Франция (139, 464), Эрон (116, 635) жой олган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here