ТАНЗАНИЯДА ЖАЛА ҚУЙДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…

0

 

Танзаниянинг Матомбо қишлоғида кучли жала сабабли тоғ юқорисидан катта сув ҳамда лой кўчкиси тушиб келиши туфайли 4 киши ҳалок бўлди. Лой кўчкилари кўплаб уйларни вайронага айлантирди. Морогоро вилоят полицияси раҳбари Уилброд Мутафунгванинг айтишича, сел ва лой кўчкиси натижасида вилоятда жами 11 киши ўлим топган. Уларнинг 4 нафари бир оиладан экани таъкидлаб ўтилди.

— Уйлар деворлари одамларнинг устига қулади, — дейди полиция раҳбари. — Бунинг оқибатида 5 нафар гўдак ҳалок бўлди. Улар шундоқ тоғ ён бағридаги уйларда яшашарди. Лой ва катта сув остида қолиб кетишган.

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида Кенияда катта сел келиб сув тошқинларига сабаб бўлган. Бунинг оқибатида 194 киши ҳалок бўлган. 100 мингдан зиёд одам яшаб турган уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган. Кучли сел Руандада ҳам 53 нафар фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди. 100 нафарга яқин одам жиддий жабр кўрди. 23 та автомобил йўли, 17 та кўприк талофат кўрди. 200 гектарга яқин экин майдони сув остида қолди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here